Қатар матбуоти: Ўзбекистон мағлубиятга учратилиши шарт! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қатар матбуоти: Ўзбекистон мағлубиятга учратилиши шарт!

Қатар матбуоти: Ўзбекистон мағлубиятга учратилиши шарт!

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳа шаҳрида Қатар термасига қарши ЖЧ-2018 мусобақасининг Осиё қитъаси 3-саралаш босқич учрашувида майдонга чиқади.

Ўйинга бўлган қизиқишни жуда яхши биласиз.

Биз анъанамизга асосан ушбу юрт матбуотини кузатиб чиқдик. Мамлакатда чоп этиладиган Gulf Times, Qatar Chronicle, Al Watan ва Lusail нашрлари эртанги ўйин ҳақида қисқа тарзда бўлса тўхталиб ўтган.

"Қатарда футбол ривожига катта маблағ сарфланяпти. Шу жумладан миллий терма жамоа учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Аммо, Эрондаги мағлубият янаям сергак тортишга мажбур қилади. Ўшанда ўйин тенгкурашлар остига кечаётган эди.

Буёғига очко йўқотиш қимматга тушади. Эртага Ўзбекистон билан ўйин бўлади. Жозе Даниел Каррено шогирдлари нима қилиб бўлса ҳам Ўзбекистонни енгишлари шарт. Акс ҳолда, гуруҳдан чиқиш ва тўғридан-тўғри ЖЧ-2018га йўлланма олиш масаласи қийинлашиб кетади.

Бу иш осон эмас, сабаби рақиб ҳам анча кучли саналади. Лекин, Қатар ўз ўйинини қилса керакли натижага эришиши мумкин", - деган маънони ўқиш мумкин номлари юқорида тилга олинган нашларнинг "Спорт" рукни остидаги хабарларда.

Биз эса, ҳар доимгидек футболчиларимиздан ғалаба кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 21.00да бошланади.

Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru