Ўзбекистон – Бразилия 3:0 » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-12-2014 | 13:04 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Декабр 2014
1 221

Ўзбекистон – Бразилия 3:0

Ўзбекистон – Бразилия 3:0

Мексикада бўлиб ўтаётган ногиронлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси бразизилиялик ампутантлар термасини ҳам мағлуб этди, деб ёзади Stadion.uz.
Терма жамоамиз "А" гуруҳининг 3-турида бразилияликларга қарши баҳс олиб борди ва 3: 0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлабки голни Абдужамил Шукуров ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Иккинчи гол эса бурчак тўпидан кейин киритилган бўлса, учинчи голни вакилларимиз рақиб ҳимоясининг хатосидан сўнг киритди.
Натижада, барча ўйинларда ғалаба қозонган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда 1-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг аввалги турларида Украина ва Ирландия терма жамоалари мос равишда 10: 0 ва 6: 1 ҳисобларида тор-мор қилинган эди.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru