Йигитлар, бугун ютмасангиз бўлмайди! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Йигитлар, бугун ютмасангиз бўлмайди!

Йигитлар, бугун ютмасангиз бўлмайди!

Кечки пайт... соат 21.00. Доҳа шаҳри...

У ерда Қатар - Ўзбекистон учрашуви бошланади. Бу оддий ўйин эмас. Ундаги натижага кўз юмиб кета олмаймиз. Бугун ҳақиқий салоҳиятимиз билинадиган кун.

Шу муносабатимиз билан биз терма жамоаси футболчиларига мурожаат қилмоқчимиз...

Йигитлар, бугунги ўйиннинг қадрини биздан ҳам яхши биласиз. Олдимизда ЖЧ-2018 чиптаси турибди. Бизга уч очко жудаям зарур.

Тўғри, қийин бўлади. Иссиқда тўп тепиш осон иш эмас. Аммо, футбол ўйнашни сиз ўзингизга касб қилиб олгансиз ва ҳар қандай қийинчиликларга рози бўлгансиз. Илтимос сиздан, эътиборсизлик қилманг. Чунки, Қатар кичкина эътиборсизликдан гол ясай олади. Бугун ҳакам ҳам улар томонида бўлиши мумкин.

Биз биламизки, сизнинг савиянгиз уларникида юқорироқ. Ким нима деса десин, лекин Ўзбекистон барибир Қатардан кучлироқ. Бунга шунга муносиб бўлинг.

Сурияга қарши ўйиндан тўғри хулоса чиқарасиз, деган умиддамиз. Бугунга ўйинга худди финалдаги баҳсдек муносабатда бўлинг.

Агар Қатарни мағлубиятга учратилса уёғи инерция билан кетади, ишонаверинг. Руҳий устунликка эга бўлиш ҳислатини қайтаришингиз керак.

Биз сизга ишонамиз! Юртимиздаги футбол ишқибозлари сиздан ғалаба кутмоқда.

Олға, Ўзбекистон!

Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru