11:18 / 06.09.2016
6 501

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси. Бугун Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлади

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси. Бугун Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлади

Бугун Доҳа шаҳрида Қатар ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 мусобақасининг Осиё саралашидаги 3-босқич учрашуви бўлиб ўтади.

"Jassim Bin Hamad" стадионида ҳақиқий курашларга бой беллашувга гувоҳ бўламиз.

Яхши биласиз, бу рақибимиз илк ўйинда Эронга ютқазиб қўйганди. Бугун улар нима қилиб бўлса ҳам уч очко олиш учун майдонга чиқишади. Чунки, уларда бошқа йўлнинг ўзи ҳам йўқ.

Ўз навбатида Ўзбекистон термаси ҳам очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Акс ҳолда, яна математик ҳисоб-китобларга тушиб қоламиз. Ниҳоят, ҳаммасини гуруҳ босқичидаёқ ҳал қилиш вақти келди. Бунга термамизнинг савияси етарли.

Аслида, Қатар термасининг услуби ва даражаси бизга жуда яқин ва маълумдир. Шундай бўлсада ушбу мамлакатда футбол ривожланмоқда. Буни кўряпмиз, ўқияпмиз.

Тошкент вақти билан соат 21.00да бошланадиган ўйин биз учун кўп нарсани кўрсатиб беради. Нима қилиб бўлса ҳам бу ўйинда уч очкони қўлга киритишимиз лозим. Қолган баҳслар ҳақида кейин ҳам фикр юритса бўлади.

Ишонамиз, Самвел Бабаян шогирдлари Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига ажойиб совға ҳозирлашади.

Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:


Манба: www.fut.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси. Бугун Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлади