Қатар - Ўзбекистон учрашувига оид 20 та қизиқарли маълумот » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қатар - Ўзбекистон учрашувига оид 20 та қизиқарли маълумот

Қатар - Ўзбекистон учрашувига оид 20 та қизиқарли маълумот

Бугун ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Доҳада Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро куч синашишади.
Биз мазкур ўйинга оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

1. Мазкур жамоалар ўзаро 11 марта тўқнаш келишган.

2. 6 ўйинда Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, 3 учрашувда Қатарнинг қўли баланд келган ва яна 2 беллашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати 20:13 Ўзбекистон фойдасига!

3. 2002, 2010 ва 2014 йилги ЖЧ саралаш ўйинларида ҳам ушбу жамоалар бир гуруҳдан ўрин эгаллашган. Ана шу 6 ўйиннинг 4 тасида бизникилар ғалаба қозонган бўлса, бир ўйинда Қатар ютган ва яна бирида дуранг қайд этилган.

4. Ушбу жамоаларнинг охирги учрашуви 2014 йили ўртоқлик мақомида Доҳада ўтказилган бўлиб, унда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида зафар қучишган.

5. Ўзбекистон таркибида Қатарга энг кўп гол урган футболчилар Миржалол Қосимов ва Фарход Тожиев ҳисобланади. Улар 3 тадан гол уришган.

6. Фарход Тоҳиев Қатарга "хет-трик" урган ягона футболчимиздир.

7. Баҳодир Насимов ва Одил Аҳмедов ҳисобларида Қатарга урилган 2 тадан гол мавжуд.

6. Насимов Қатар билан ўйинларда "дубл"га эришган ягона футболчимиз ҳисобланади.

7. Жафар Ирисметов, Николай Ширшов, Леонид Кошелев, Илёс Зейтуллаев, Анвар Солиев, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Олег Зотеев ва Улуғбек Бақоевлар Қатар дарвозасини бир мартадан ишғол қилишган.

8. Қатарлик Билол Ражаб ўзаро ўйинларда автогол урган ягона футболчи.

9. Қатар таркибида Ўзбекистонга қарши ўйинларда Ал-Блуший 2 та гол урган.

10. Қатарнинг 11 футболчиси термамизга қарши учрашувларда бир мартадан ўз номларини таблога ёздириб қўйишган.

11. Ушбу жамоаларнинг 11 та ўйинини стадионларда жами 198,903 томошабин кузатган. Ҳар ўйинга ўртача 18,082 тадан мухлис тўғри келади.

12. Ўзаро ўйинларни 11 нафар ҳакам бошқарган. Малайзиялик иккита ҳакам, Сингапур, Таиланд, Хитой, БАА, Малайзия, Эрон, Япония, Австралия ва Венгриялик биттадан ҳакамлар ушбу жамоалар ўйинида ишлашган.

13. Ўзбекистонни Қатарга қарши ўйинларда энг кўп бошқарган мураббий Миржалол Қосимовдир. У бу вазифани 4 марта бажарган ва шуларнинг 3 тасида ғалаба қозонган.

14. Қосимов Қатарни 2 марта йирик ҳисобда ютган ягона мураббийимиз ҳисобланади.

15. В.Абрамов 1 ғалаба (2 ўйин), В.Салков 1 ғалаба (1 ўйин), В.Непомняший 1 ғалаба (ўйин)га эришган бўлса, Ю.Саркисян 1 дуранг қайд этган.

16. Қатардан очко оломаган ягона мураббийимиз Рауф Инилеевдир.

17. Қатарликлар Ўзбекистонни Ж.Мусович, Х.Фосатти ва Ж.Билмозий мураббийлигида ютишган.

18. Қатар терма жамоасини Ўзбекистонга қарши ўйинларда 8 нафар мураббий бошқарган. Ана шуларнинг 7 таси хорижликлардир.

19. Қатар маҳаллий мураббийи билан Ўзбекистон билан 1 марта тўқнаш келиб, ана шу ўйинда йирик 1:5 ҳисобида имкониятни бой берган.

20. Охирги факт: Ўзбекистон термаси билан энг кўп тўқнаш келган рақиблар орасида Қатар термаси, БАА ва Жанубий Кореядан кейин 3-ўринда турибди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru