23:58 / 07.03.2015
6 000

Кичик сенсация. «Реал» сафарда «Атлетик»дан мағлубиятга учради

Кичик сенсация. «Реал» сафарда «Атлетик»дан мағлубиятга учради

Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионати 26-турида Бильбаонинг "Атлетик" клуби меҳмони бўлди ва мағлубиятга учради.

Учрашувдаги ягона гол Адуриз томонидан 26-дақиқада киритилди. "Атлетик" футболчилари чиройли ҳужум ташкил қилдилар ва ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар. Ушбу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.

"Реал"нинг ўйини эса қовушмади. Карло Анчелотти томонидан амалга оширилган захира имкониятлари ҳам иш бермади. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Гарет Бэйл ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо уэльслик футболчининг ўйлагани амалга ошмай қолди. Шу тариқа "Реал" сафарда мағлубиятга учради.

Ушбу натижадан сўнг "Реал" 61 очко билан мусобақа жадвалида ҳамон етакчи бўлиб турибди. Аммо эртага "Барселона" ўз майдонида "Райо Вальекано"дан устун кела олса, мадридликлардан ўзиб кетиш имкониятига эга бўлади. Айни вақтда "Барселона" ҳисобида 59 очко бор.

Испания чемпионати
26-тур
Атлетик – Реал Мадрид 1:0

Гол: 1:0 – 26 Адурис.
Атлетик – Ирайсос, Ираола, Эчейта, Гурпеги, Баленсиага, Беньят, Рико, Де Маркос, Муниаин (Сусаета, 64), Адурис, Уильямс (Фернандес, 75).
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Пепе, Варан, Марсело, Ильярраменди (Хесе, 71), Иско, Бэйл, Кроос (Лукас Силва, 76), Бензема (Эрнандес, 80), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Кроос (30), Адурис (30), Эчейта (39), Ильярраменди (41), Иско (74), Гурпеги (78), Марсело (86).

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кичик сенсация. «Реал» сафарда «Атлетик»дан мағлубиятга учради