Паралимпия ўйинлари. Диск улоқтириш. Ҳусниддин Норбеков жаҳон рекордини қайд этиб, чемпион бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Паралимпия ўйинлари. Диск улоқтириш. Ҳусниддин Норбеков жаҳон рекордини қайд этиб, чемпион бўлди

Паралимпия ўйинлари. Диск улоқтириш. Ҳусниддин Норбеков жаҳон рекордини қайд этиб, чемпион бўлди

Рио-де-Жанейро шаҳрида бошланган Паралимпиаданинг илк кунида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 3тага етди.

Енгил атлетиканинг диск улоқтириш баҳсларида (F37) иштирок этган Ҳусниддин Норбеков илк уринишда дискни 54,46 метрга улоқтириб, ўзининг шахсий рекордини янгилаган бўлса, иккинчи уринишда 59,75 метр масофани қайд этиб, жаҳон рекордини янгилади.

Шу тариқа, у нафақат паралимпия ўйинлари ғолиблигини қўлга киритди, балки ушбу йўналишда жаҳон ва олимпия рекордларини янгилади. Мусобақада 12 нафар спортчи иштирок этди.

Дастлабки 3та уринишдан кейин 4 нафар иштирокини тўхтатди ва 8 нафар спортчи 3 мартадан уринишни амалга оширишди.

Кумуш медаль соҳибига айланган литвалик Миндаугас Билиус 53,40 метр натижани қайд этди. Бронза медаль олган хитойлик Хиа Донг эса дискни 52,15 метр масофага улоқтирганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru