Рио-де-Жанейро паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари биринчи кунги баҳсларни ўта муваффақиятли бошлашди. Дюздочилардан кейин баҳсларда иштирок этган сузувчилар ҳам делегация ҳисобини медаллар билан бойитишди.
Баттерфляй услубидаги (S13) 100 метрга сузиш бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақада 2 нафар ўзбекистонлик спортчи шоҳсупага кўтариладиган бўлди. Кирилл Паньков ва Музаффар Турсунхўжаев саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, финал йўлланмасини қўлга киритишганди. Финалда Паньков маррага иккинчи бўлиб етиб келди, Турсунхўжаев учинчи ўринни эгаллаб бронза медали билан кифояланди.
Аёллар ўртасидаги баттерфляй услубида (S13) 100 метрга сузиш мусобақаси ҳам Ўзбекистон вакиллари учун омадли кечди. Ўзбекистонлик 3 нафар спортчи саралашдан муваффақиятли ўтиб, финалда иштирок этиш учун йўлланма олганди. Дастлабки 50 метр масофада Муслима Одилова 1-ўринда бораётганди, бироқ маррага америкалик сузувчи биринчи бўлиб етиб келди. Одилова кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Фотимахон Омилова бронза медалини қўлга киритди. Шоҳсанамхон Тошпўлатова 4-ўринни эгаллади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди