10:42 / 09.09.2016
6 189

Паралимпия ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси биринчи кун баҳсларидан кейин 8та медаль билан умумий рейтингда 3-ўринда

Паралимпия ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси биринчи кун баҳсларидан кейин 8та медаль билан умумий рейтингда 3-ўринда

Рио-де-Жанейрода бошланган 15-Ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи кунни ўта муваффақиятли ўтказди, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Ўзбекистонлик спортчилар паралимпия ўйинларининг илк кунида 8та медални қўлга киритишди. Улардан 3таси олтин, 2таси кумуш ва яна 3таси бронза. Бу натижадан кейин Ўзбекистон вакиллари АҚШ ва мезбон Бразилияни ортда қолдирган ҳолда фақат Хитой ва Буюк Британиядан ортда қолиб, умумий рейтингда учинчи ўринни банд этган.

Дастлаб дзюдочилар Шерзод Намозов, Ўткир Ниғматов ва Севинч Салаева делегация ҳисобига 2та олтин ва 1та бронза медаль олиб келди.

Кейинроқ диск улоқтириш бўйича баҳсларда иштирок этган енгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков 59,75 м масофани қайд этиб, жаҳон рекордини ўрнатган ҳолда олтин медалга эга бўлди.

Сузувчилар жамоаси эса 2та кумуш ва 2та бронзага эга чиқди. Кирилл Паньков ва Муслима Одилова кумуш, Музаффар Турсунхўжаев ва Фотимахон Омилова бронза медалини қўлга киритди.

Тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасининг 32 нафар спортчиси 5та спорт турида ватан шарафини ҳимоя қилмоқда.

Рейтингни бошқараётган Хитой терма жамоаси ҳисобида 7та олтин, 9та кумуш ва 4та бронза медаль жамғарилди. Иккинчи ўриндаги Буюк Британия вакиллари эса биринчи кунда 5та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза медалга эга бўлишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Паралимпия ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси биринчи кун баҳсларидан кейин 8та медаль билан умумий рейтингда 3-ўринда