«Барселона» ўз уйида «Райо Вальекано»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-03-2015 | 19:31 ZAMIN.UZ / Спорт / 08 Март 2015 года
751

«Барселона» ўз уйида «Райо Вальекано»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

«Барселона» ўз уйида «Райо Вальекано»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Испания чемпионатининг 26-тури доирасида “Барселона” билан “Райо Вальекано” клублари ўртасидаги ўйин 6:1 ҳисоб билан каталонияликларнинг фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Луис Суарес рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. 2-бўлимнинг илк дақиқаларида, яъни 49-дақиқада Пике жамоасининг 2-тўпини киритиб, “Барса”нинг рақибдан янада олғалаб кетишига сабаб бўлди. Шундан сўнг тўп уриш навбатини Месси ўз зиммасига олди. У 56-дақиқада 11 метрлик жарима тўпини амалга ошириб, жамоасининг учинчи тўпига муаллифлик қилди. Месси , 63 ва 68-дақиқаларда яна икки марта рақибни ўз дарвозасидан тўпни олиб чиқишга мажбур қилди ва хет-трик соҳибига айланди.
81-дақиқада Дани Алвес ўз жарима майдонида рақиб жамоа ўйинчисини қўпол равишда тўхтатгани сабабли тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдондан четлатилди ва “Райо Вальекано” вакили Буэно 11-метрлик жарима нуқтасидан битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Ўйиннинг қўшиб берилган вақтида Суарес ўзининг иккинчи голини уриб, ўйинга якуний нуқта қўйди.

“Барселона” йирик ғалабани қўлга киритиб, мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Барселона – Райо Вальекано 6:1
Голлар: 1:0 – 5 Суарес, 2:0 – 49 Пике, 3:0 – 56, пенальти Месси, 4:0 – 63 Месси, 5:0 – 68 Месси, 5:1 – 81, пенальти Буэно, 6:1 – 90 Суарес.
Барселона – Браво, Дани Алвес, Пике, Альба (Адриано, 69), Матье, Хави, Маскерано (Ракитич, 60), Педро, Иньеста (Рафинья, 65), Месси, Суарес.
Райо Вальекано – Альварес, Тито, Ба, Амайя, Инсуа, Трашоррас, Хосабед (Марин, 65), Буэно, Лика (Акино, 69), Какута, Баптистао (Манушу, 81).
Огоҳлантиришлар: Тито (27), Маскерано (29), Трашоррас (56), Альба (57).
Майдондан четлатиш: Тито (54), Дани Алвес (80).

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru