Арсен Венгер: «Арсенал» кучга тўлди ва соврин учун курашга тайёр » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Арсен Венгер: «Арсенал» кучга тўлди ва соврин учун курашга тайёр

Арсен Венгер: «Арсенал» кучга тўлди ва соврин учун курашга тайёр

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер Англия чемпиони бўлишга тайёр эканликларини билдирди.

"Ҳозир қўл остимдаги таркиб узоқ йиллардан буён энг кучга тўлгани, деб ўйлайман. Бизда 19-20 ёшли футболчилар йўқ. Аксарият ўйинчилар 24, 27 ёки 28 ёшда. Узоқ вақтлардан буён илк марта қўл остимда шундай таркиб йиғилди ва биз соврин учун курашга тайёрмиз.

Биз қай даражада кучли эканимизни кўрсатишимиз ва рақиб ким бўлишидан қатъий назар, мағлуб этишимиз шарт. Мен ҳар доим чемпионлик учун имкон борлигига ишонганман, ҳатто ёш футболчилар билан ўйнаганда ҳам. Аммо энди бу ишни бажара олиш кучига эга бўлган таркиб йиғилди", - дейди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Англия чемпионатида 3-турдан сўнг 8-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: Fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru