11:52 / 12.09.2016
6 244

Рио-2016: Қурбон ҳайитига 2 та олтин медаль совға бўлди

Рио-2016: Қурбон ҳайитига 2 та олтин медаль совға бўлди

ТАНИШИНГ: Ўзбекистоннинг янги қаҳрамони — Фотимахон Амилова!

Бразилияда ўтаётган Паралимпия-2016 ўйинларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган матонатли спортчиларимиз бугун тонгда Қурбон Ҳайитига бетакрор совға ҳозирлашган экан, деб ёзади "Diydoraziz" нашри.

Чунки сузувчиларимиз юртимиз ғазнасини бира тўла 2 та олтин медаль билан бойитишди! Ўзи кеча атиги 3 киши мусобақаларда қатнашган эди, шундан 2 та олтин. Зўр-а?! Э, зўр ҳам гапми, даҳшат!

Тўртинчи кун якунига кўра Ўзбекистон 6 та олтин, 4 та кумуш ва 11 та бронза, жами 21 та медаль жамғарди ва умумжамоа ҳисобида 6-ўринда кетмоқда.

Хусусан, кеча Фирдавсбек Мусабеков 100 м.га брасс усулида сузиш бўйича олтин медални қўлга киритди. Таъкидлаш жоизки, Фирдавсбек украиналик спортчи билан бир хил вақт қайд этди. Шу сабабли иккаласига ҳам олтин медаль топширилди.

Аммо бугунги кунимиз қаҳрамони бутунлай бошқа инсон!
Қизларимиз вакили Фотимахон Амилова кеча ўзининг икки карра матонатли эканлигини исботлади. Мусобақанинг дастлабки куни у 100 м.га баттерфляй усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритган эди. Учинчи кунида эса у 200 м.га комплекс усулда сузиш бўйича бир поғона юқорилаб кумуш медалига эга чиққанди. Буни қарангки, кеча, яъни Паралимпия ўйинларининг тўртинчи кунида Фотимахон енгилмас ирода эгаси эканлигини, ўз олдига қўйган мақсадлар сари доим олға интилишини бутун дунёга исботлаб, 100 м.га брасс усулида сузиш бўйича олтин медаль олди.

Шундай қилиб Фотимахон Амилова битта паралимпия ўйинларининг ўзида ҳам бронза, ҳам кумуш, ҳам олтин медалига эга чиққан биринчи ўзбек спортчиси бўлиб тарихга кирди.

Унинг қаҳрамонлиги фақат бунда эмас. Фотимахон комплекс усулда сузишда ҳам, брасс усулда сузишда ҳам жаҳон рекордини ўрнатди (комплекс усулда сузишда хитойлик спортчи кейинчалик унинг рекордини янгилади).

Ва яна қувонарли жиҳати Фотимахон Амилова бир неча категорияларда мусобақаларни ҳали давом эттиради. Бу дегани ундан яна улкан ғалабалар, хет-трик олтин медаллар кутиб қоламиз.

Баракалла! Ал-қойил! Сиздек спортчиларимиз борлигидан фахрланамиз!

Ҳозирча қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафига медаллар олиб келишди:

Олтин медаллар:
1. Шерзод Намозов — дзюдо (60 кг);
2. Ўткиржон Нигматов — дзюдо (66 кг);
3. Ҳусниддин Норбеков — диск улоқтириш;
4. Одил Тулиндебаев — дзюдо (100+ кг.);
5. Фотимахон Амилова — брасс усулида сузиш (100 м.);
6. Фирдавсбек Мусабеков — брасс усулида сузиш (100 м.).

Кумуш медаллар:
1. Кирилл Панков — баттерфляй усулида сузиш (100 м.);
2. Муслима Одилова — баттерфляй усулида сузиш (100 м.);
3. Хайтжон Алимова — дзюдо (70+ кг.);
4. Фотимахон Амилова — комплекс усулда сузиш (200 м.).

Бронза медаллар:
1. Севинч Салаева — дзюдо (62 кг);
2. Музаффар Турсунхўжаев — баттерфляй усулида сузиш (100 м.);
3. Фотимахон Амилова — баттерфляй усулида сузиш (100 м.);
4. Турсунпошша Нурматова — дзюдо (63 кг.);
5. Феруз Сайидов — дзюдо (73 кг.);
6. Сервер Ибрагимов — пистолетда 10 м.га ўқ отиш;
7. Ширин Шарипов — дзюдо (100 кг.);
8. Шухрат Бобоев — дзюдо (90 кг.);
9. Гулруҳ Раҳимова — дзюдо (70 кг.);
10. Тошпўлатова Шоҳсанам — комплекс усулда сузиш (200 м.);
11. Дониёр Солиев — узоқликка сакраш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рио-2016: Қурбон ҳайитига 2 та олтин медаль совға бўлди