Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби «Локомотив» 50 миллион сўм билан тақдирланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-03-2015 | 11:58 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Март 2015 года
600

Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби «Локомотив» 50 миллион сўм билан тақдирланади

Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби «Локомотив» 50 миллион сўм билан тақдирланади

Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси нафақат Кубок, балки бошқа совринларни билан ҳам тақдирланди, деб хабар бермоқда «Arena.uz».

Хусусан, ПФЛ ишлаб чиққан янги регламентга кўра, Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган жамоа Кубок, эсдалик дипломлари ва 50 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланади. Бу ҳақида Регламентнинг 15-бўлим «Мусобақа ғолибларини тақдирлаш»да ёзиб қўйилган.

Суперкубокда ўйнаб, мағлуб бўлган жамоа аъзолари эса фақатгина дипломларга эга чиқади. Айтиш керак, регламентга кўра, ҳар бир жамоанинг 25 нафар аъзосигина дипломлар билан тақдирланади.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru