Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Реал», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» жамоалари ўйнайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Реал», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» жамоалари ўйнайди

Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Реал», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» жамоалари ўйнайди

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 1-тур учрашувлари бугун ҳам давом эттирилади. Қолган гуруҳларда жамоалар дастлабки учрашувларни ўтказишади.

Жумладан, Москванинг ЦСКА жамоаси Германияда "Байер" меҳмони бўлади. "Тоттенхэм" эса ўзида "Монако"ни қабул қилади. Мана шу ўйин кўпчиликнинг диққат марказида булиши турган гап.

Бундан ташқари, "Брюгге" - "Лестер" ўйини ҳам ўзига хос тарзда ўтиши кутилмоқда.

Мадриднинг "Реал" жамоаси мухлислари кўз ўнгида Лиссабоннинг "Спортинг" клубини қабул қилади. Криштиану Роналдунинг собиқ жамоасига қарши ўйинини кўриш ҳаммага ҳам қизиқ бўлса керак. Натижани ўйиндан кейин билиб оламиз.

Дарвоқе, кеча ўтиши керак бўлган ва кучли ёмғир туфайли қолдирилган "Манчестер Сити" - "Боруссия" М учрашуви ҳам бугун ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, барча ўйинлар Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланади.

Бугунги ўйинлар анонси билан танишинг:
Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Реал», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» жамоалари ўйнайди


Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru