14:54 / 14.09.2016
5 159

Александр Гейнрих Қозоғистонда мавсумни қандай ўтказмоқда

Александр Гейнрих Қозоғистонда мавсумни қандай ўтказмоқда

Сўнги пайтларда Ўзбекистон терма жамоасининг "сеҳрли таёқчаси"га айланиб бораётган Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатида ҳам анча муваффақиятли тўп сурмоқда.

Биз Сашанинг қозоқ диёридаги фаолиятига назар солиб ўтмоқчимиз.

Гейнрих "Ордабаси" таркибида ушбу мавсумда Қозғистон чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушди. У ана шу ўйинларнинг 9 тасида асосий таркибда, 5 тасида эса захирадан майдонга тушган.

Мураббийлар Сашани 8 та ўйинда захира ўйинчисига алмаштиришган.

32 ёшли ҳужумчи мавсум давомида ҳозирча ўз ҳисобига 6 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

13-август куни сафарда "Актобе" билан ўйинда у "хет-трик"ка эришди. 57 ва 77-дақиқаларда пенальтидан унумли фойдаланган ҳужумчи, жамоасини 3:2 ҳисобида олдинга олиб чиққан бўлса, 90+5-дақиқада жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолувчи голга муаллифлик қилди. Ушбу ўйин 4:4 ҳисобидаги жанговар дуранг билан ўз ниҳоясига етди.
26-августда "Қайрат" билан ўйинда у 47-дақиқада ҳисобни очган ва жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшган.

11-сентябр куни эса Саша сафарда "Иртиш" дарвозасини икки бор аниқ нишонга олди. 41-дақиқада ҳисобни очган ҳужумчи, 45+3-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасидан сўнг ҳисобни 0:2 га етказган. Ўша куни "Ордабаси" муҳим 3 очко билан ортга қайтди.

Эътиборли жиҳати, Александр гол урган ўйинларда, "Ордабаси" ютқазмаган. У 3 марта пенальти тепгани эса, жамоада ўзига яраша обрўси борлигидан далолат беради.

Александр ҳозирча 1 марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди.

"Актобе" билан ўйиннинг 55-дақиқасида ҳакам уни сариқ карточка билан сийлаган.

Қозоғистон кубоги мусобақаларида эса у иккита учрашувда майдонга тушган.

Европа лигаси саралаш ўйинларида "Ордабаси" "Чукаричку"га имкониятни бой бериб, саралаш босқичидан ўта олмаган.

У "Чукарички" билан ўйиннинг 45+2 дақиқасида гол киритган. Мазкур баҳсда "Ордабаси" ўз майдонида 0:3 ҳисобида ютқазаётагн эди. Айнан Гейнрихнинг голидан сўнг мезбонлар ўзларини тиклаб олиб, якунда ҳисобни ҳам тенглаштиришганди. Бироқ жавоб ўйинида Сашанинг жамоаси 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашган.

Гейнрих ушбу мавсумда Қозоқ клуби либосида жами 18 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 7 та гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. 32 ёшли ҳужумчи учун яхши натижа!

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Гейнрих Қозоғистонда мавсумни қандай ўтказмоқда