15:26 / 14.09.2016
5 093

«Боруссия» «Сити»ни енгиб, «МЮ»га миннатдорчилигини изҳор этмоқчи

«Боруссия» «Сити»ни енгиб, «МЮ»га миннатдорчилигини изҳор этмоқчи

Менхенгладбахнинг «Боруссия» жамоаси «Манчестер Юнайтед»га ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи «Манчестер Сити»га қарши кечадиган учрашув арафасида миннатдорчилик билдирди.

«Манчестер Юнайтед»га улар бизга машғулот учун майдондан фойдаланиб туриш имкониятини тақдим этгани учун раҳмат.

Биз «Сити»ни енгиб, ўз миннатдорчилигимизни ифодалашга ҳаракат қиламиз», — дея ёзилган немислар жамоасининг расмий твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь оқшомида ўтказилиши белгиланган «Сити» — «Боруссия» баҳси ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 14 сентябрга кўчирилди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Манба: Tribuna.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Боруссия» «Сити»ни енгиб, «МЮ»га миннатдорчилигини изҳор этмоқчи