12:44 / 09.03.2015
6 169

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Олмалиқ»дан мағлубиятга учради

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Олмалиқ»дан мағлубиятга учради

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси шу йилнинг 23 - 31 март кунлари Бангладешда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш мусобақасига тайёрланиш мақсадида 7 март куни Олмалиқнинг "Олмалиқ" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Бахтиёр Ашурматов бошчилик қилаётган Олимпия терма жамоаси "Жар" спорт мажмуасининг захира футбол майдонида ўтказилган ўртоқлик учрашувида кичик - 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдаги ягона гол ўйиннинг 35-дақиқасида "Олмалиқ"нинг молдовалик футболчиси Адриан Кашкавал томонидан киритилди.

Назорат учрашуви.
07.03.2015
Тошкент. "Жар" стадиони
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси - "Олмалиқ" (Олмалиқ) 0:1
Гол: А. Кашкавал (35)

Олимпия терма жамоаси йиғинига жалб қилинган футболчилар рўйхати:

1. Аброр Каримов ("Локомотив")
2. Хуршид Мухторов ("Қўқон-1912")
3. Жавлон Мирабдуллаев ("Металлург")
4. Абдуллоҳ Олимов ("Нефтчи")
5. Муҳсин Убайдуллаев ("Нефтчи")
6. Никита Павленко ("Олмалиқ")
6. Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор")
7. Жавоҳир Расулов ("Нефтчи")
8. Шоҳназар Норбеков ("Металлург")
9. Ислом Исоқжонов ("Олмалиқ")
10. Темур Аюпов ("Бунёдкор")
11. Сергей Смородин ("Нефтчи")
12. Максимилиан Фомин ("Динамо")
13. Хасан Асқаров ("Бухоро")
14. Жасур Ҳакимов ("Суғдиёна")
15. Искандар Шайқулов ("Пахтакор")
16. Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912")
17. Икром Алибоев ("Локомотив")

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Олмалиқ»дан мағлубиятга учради