Хакерлар Рио-2016 вақтида допинг қабул қилгани аниқланган янги номларни келтиришди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хакерлар Рио-2016 вақтида допинг қабул қилгани аниқланган янги номларни келтиришди

Хакерлар Рио-2016 вақтида допинг қабул қилгани аниқланган янги номларни келтиришди

Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) базасини бузиб киришга муваффақ бўлган Fancy Bear хакерлик гуруҳи Рио Олимпиадаси вақтида допинг қабул қилгани аниқланган навбатдаги спортчилар рўйхатини тақдим этди, деб хабар берилади "Кун" нашрида.

Бу рўйхатда россиялик боксчи, 52 килограммгача вазн тоифасидаги мусобақалар финалида Ўзбекистон вакили Шаҳобиддин Зоировга ютқазиб, кумуш медаль совриндори бўлган Михаил Алояннинг финал жанги арафасида топширган допинг тести натижаси ижобий чиққан. Унинг организмида стимулятор ҳисобланадиган туаминогептан препарати топилган.
Хакерлар Рио-2016 вақтида допинг қабул қилгани аниқланган янги номларни келтиришди

«Салом одамлар. Биз Fancy Bears хакерлари жамоасимиз. Биз ҳалол ўйин тамойилларини допинг орқали бузган спортчиларни фош қилишда давом этамиз. Допинг қабул қилган спортчилар рўйхатида фақатгина кучли жамоалар спортчиларигина эмас, бошқа давлатлар вакиллари ҳам бор. Биз бутун дунёга катта спортдаги допинг ҳақида маълум қилишда давом этамиз. Бизни кузатишда давом этинг», — дейилган хакерлар сайтида.

Алояндан ташқари, янги рўйхатда америкалик 10 олимпиадачи, Буюк Британия ва Германиядан 5 нафардан спортчи, шунингдек, Руминия, Чехия, Польша ва Даниянинг бир нафардан вакили бор: Бетани Маттек-Сандс (АҚШ, теннис), Бриттни Гринер (АҚШ, баскетбол), Жон Конгер (АҚШ, сузиш), Дагмара Возняк (АҚШ, қиличбозлик), Дианна Прайс (АҚШ, енгил атлетика), Кейтилин Бейкер (АҚШ, сузиш), Маккуин Бэйрон (АҚШ, сузиш), Мишель Картер (АҚШ, енгил атлетика), Сэм Дорман (АҚШ, сувга сакраш), Тервел Длагнев (АҚШ, кураш), Брэдли Уиггинс (Буюк Британия, велоспорт), Чарли Ҳалл (Буюк Британия, гольф), Кристофер Фрум (Буюк Британия, велоспорт), Хизер Фишер (Буюк Британия, регби-7), Сэм Таунсенд (Буюк Британия, академик эшкак эшиш), Пернила Блум (Дания, сузиш), Наталья Мадай (Польша, академик эшкак эшиш), Петра Квитова (Чехия, теннис), Роксана Когиану (Руминия, академик эшиш), Роберт Ҳартинг (Германия, енгил атлетика), Франциска Ҳентке (Германия, сузиш), Кристина Обергфелль (Германия, енгил атлетика), Кристиан фом Лен (Германия, сузиш), Кристиан Райхерт (Германия, сув марафони).

Бундан олдинроқ, 13 сентябрь куни Россиянинг Fancy Bear хакерлар гуруҳи томонидан WADA аксилдопинг маълумотлар базаси бузиб кирилгани тасдиқлагани тўғрисида хабар берилганди.

Унга кўра, WADA опа-сингил Уильямслар допингдан фойдаланишига рухсат бергани маълум бўлди.

Серена Уильямс агентлик рухсати билан 2010, 2014 ва 2015 йилларда оксикодон, гидроморфон, преднизон, преднизолон ва метилпреднизолон, унинг синглиси Винус эса 2010–2013 йилларда преднизон, преднизолон, триамцинолон ва формотерол қабул қилган экан. Бу моддаларга рухсат берилишига қандай ташхис сабаб бўлгани ҳужжатларда айтилмаган.

Шунингдек, америкалик гимнастикачи Симона Байлзнинг допинг намуналари ижобий натижа берганига қарамай у дисквалификация қилинмаган экан. Маълумот учун, Байлз Рио Олимпиадасида тўртта олтин медални қўлга киритганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru