Хосе Мария Мендез: Ўзбекистон гуруҳдан чиқиш масаласини аллақачон ҳал қилиши керак эди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хосе Мария Мендез: Ўзбекистон гуруҳдан чиқиш масаласини аллақачон ҳал қилиши керак эди

Хосе Мария Мендез: Ўзбекистон гуруҳдан чиқиш масаласини аллақачон ҳал қилиши керак эди

Колумбияда футзал бўйича ўтаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи, 3-тури доирасида Португалияга қарши кечадиган баҳс олдидан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез фикрларини билдириб ўтди.

- Португалия дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири, аммо бизнинг йўқотадиган нарсамиз йўқ. Эртага Колумбия билан кечган учрашувдагидек ҳаракат қилишимиз лозим.

Биз Рикардиньога қарши алоҳида тактика қўлламаймиз. Биз бутун Португалия термасига эътибор қаратамиз. Бундай тактикани биз Колумбияга қарши ҳам ишлатган эдик.

Ўзбекистон кейинги босқич масаласини аллақачон ҳал қилиши керак эди. Панамадан учраган мағлубият кўп нарсани ўзгартириб юборди. Нима бўлганда ҳам, биз кейинги босқич учун курашишга тайёрмиз, - дейди мураббий.

Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru