01:26 / 18.09.2016
5 593

«Кьево» ҳужумчиси уйи олдида калтакланаётган аёлни жиноятчи қўлидан қутқарди

«Кьево» ҳужумчиси уйи олдида калтакланаётган аёлни жиноятчи қўлидан қутқарди

Италиянинг «Кьево» футбол клуби ҳужумчиси Риккардо Межорини аёлни жиноятчи қўлидан қутқарди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Порталга кўра, ҳодиса кечки пайт содир бўлган. Межорини кўчадаги қичқириқлардан уйғониб кетди ва унинг Веронадаги уйи яқинида аёл калтакланаётгани, либоси эса йиртилганига гувоҳ бўлди. 31 ёшли футболчи кўчага югуриб чиқди ва полиция келгунича жиноятчини тутиб турди.

Маълумот учун, «Интер» тарбияланувчиси бўлган Межорини 2014 йилдан бери «Кьево» учун ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда клуб учун 4 та ўйин ўтказди ва бир голга муаллифлик қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Кьево» ҳужумчиси уйи олдида калтакланаётган аёлни жиноятчи қўлидан қутқарди