ЕЧЛ, 1-тур: Рекордлар, фактлар, рақамлар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ЕЧЛ, 1-тур: Рекордлар, фактлар, рақамлар

ЕЧЛ, 1-тур: Рекордлар, фактлар, рақамлар

Ўтган ҳафта барчамиз сабрсизлик билан кутган Европа чемпионалар лигаси бошланди ва турнирнинг 1-тури ортда қолди. Қуйидаги мақоламизда 1-турдаги фактлар ҳамда техник кўрсаткичлар билан танишиб олишингиз мумкин.

6 - Лионель Месси ЧЛда 6-марта «хет-трик» қайд этди. У бу борада яққол пешқадам. Умуман, Месси гол урган ўйинларда «Барселона» атиги 2 марта ютқазган.

7 - Карло Анчелотти ЧЛда 7та клуб билан ишлаган биринчи мураббий сифатида футбол тарихига кирди. Унинг ЧЛда бошқарган клублари: «Парма», «Ювентус», «Милан», «Челси», «ПСЖ», «Реал», «Бавария».

20 - «Бешиктош» клуби 22 ёшли Талискани жорий йил 24 август куни «Бенфика»дан 2 млн. евро эвазига 1 йил учун ижарага олганди. Бу футболчи орадан 20 кун ўтиб, 90+3-дақиқада собиқ клуби дарвозасига гол уриб, янги жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

20 - «Арсенал» устози Арсен Венгер ЧЛда 20-мавсумини қарши олди. Бу борада иккинчи яхши кўрсаткич сэр Алекс Фергюсонга тегишли - 18 мавсум. Айтганча, Венгер ўтган мавсумда ЧЛда 50 мартадан кўп мағлубиятга учраган илк мураббий бўлганди.

27 - 23 ёшли ҳужумчи Альваро Моратанинг еврокубокларда урган голлари сони 27тага етди. У шундан 20тасини «Ювентус» ва 7тасини «Реал»да нишонлаган.

38 - ЦСКА (Москва) посбони Игорь Акинфеев ЧЛда кетма-кет 38-ўйиндирки, гол қўйиб юборяпти. Унинг антирекорди 2006 йилнинг 1 ноябрь куни Лондонда «Арсенал»га қарши кечган ўйин (0:0)дан сўнг бошланганди.

50 - Криштиану Роналду ЧЛ гуруҳ босқичида 50-голини нишонлади. У айни пайт бу борада фақат Рауль Гонсалес («Реал» ва «Шальке»да 53та гол)дан ортда қоляпти.

85011 - «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган «Тоттенхэм»-«Монако» баҳсини 85011 мухлис бевосита кузатди. Шу билан Лондон клуби ЧЛ доирасидаги уй учрашувида энг кўп мухлис тўплаган инглиз жамоаси бўлиб олди.

1500000 - жорий мавсум гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун клублар 1,5 млн. евродан олишади.

ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАР

Дарвоза томон аниқ зарба: 5та - Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Д.), Лионель Месси («Барселона»)

Дарвоза томон ноаниқ зарба: 4та - Кевин Гамейро («Атлетико»); 3та - Усмон Дембеле («Боруссия» Д.), Хосе Искьердо («Брюгге»), ал Араби Судани («Динамо» З.)

Сариқ карточка: 2та - Сергей Сидорчук («Динамо» К.), Оливье Жиру («Арсенал»), Марко Верратти («ПСЖ»), Ян Грегуш («Копенгаген»). Жами 51та сариқ карточка кўрсатилди

Қизил карточка: 1та - Сергей Сидорчук («Динамо» К.), Оливье Жиру («Арсенал»), Марко Верратти («ПСЖ»), Ян Грегуш («Копенгаген»)

Энг кўп гол урган жамоалар: 7та - «Барселона»; 6та - «Боруссия» Д.; 5та - «Бавария». 9та жамоа ҳали гол урмади

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 6та - «Барселона», «Боруссия» Д.; 5та - «Бавария»

Футболчилари бош билан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 2та - «Боруссия» Д., «Наполи»

Футболчилари чап оёқда гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 4та - «Барселона»; 3та - «Боруссия» Д.

Футболчилари ўнг оёқда гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 3та - «Барселона»; 2та - «Бавария»

Пенальтидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 1та - «Бавария», «Манчестер Сити», «Лестер»

Энг кўп сариқ карточка олган жамоа: 4та - «Брюгге»

Сариқ карточка олмаган жамоалар: «Бавария», ЦСКА, «Ростов», «Ювентус»

Бошқаларга нисбатан энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: 7 марта - Адама Траоре («Базель»); 6 марта - Франко Васкес («Севилья»)

Қўполликдан энг кўп жабр чеккан футболчилар: 7 марта - Жонатан Кафу («Лудогорец»), Франко Васкес («Севилья»), Пабло Дибала («Ювентус»), Виржил Мисижан («Лудогорец»)

Энг кўп «офсайд»га тушган футболчилар: 3 марта - Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Д.), Анхель ди Мария («ПСЖ»), Рикардо Куарежма («Бешиктош»), ал Араби Судани («Динамо» З.)

Энг яхши тўп оширувчилар - Жоржиньо («Наполи», 120тадан 112таси аниқ, 93 фоиз аниқлик); Жошуа Киммих («Бавария», 111тадан 102таси аниқ, 92 фоиз аниқлик); Андре Гомеш («Барселона», 103тадан 99таси аниқ, 95 фоиз аниқлик)

Чап оёқда гол уриш бўйича етакчи футболчилар: 3та - Лионель Месси («Барселона»); 2та - Риёд Маҳрез («Лестер»)

Ўнг оёқда гол уриш бўйича етакчи футболчи: 2та - Серхио Агуэро («Манчестер Сити»)

Бош билан гол уриш бўйича етакчи футболчи: 2та -Аркадиуш Милик («Наполи»)

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи футболчи: 3та - Лионель Месси («Барселона»)

Энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар: 12754 метр - Жоржиньо («Наполи»); 12564 метр - Бернарду Силва («Монако»); 12449 метр - Оливер Торрес («Порту»). Атиги 7 нафар футболчи 12 километрдан ортиқ масофа босиб ўтди

Энг кўп «пас» узатган жамоалар: 852та - «Барселона» (91 фоизи аниқ); 797та - «Бавария» (90 фоизи аниқ); 679та - «Байер» (83 фоизи аниқ)

Энг кам «пас» узатган жамоалар: 247та - «Ростов» (72 фоизи аниқ); 284та - «Легия» (78 фоизи аниқ); 324та - «Селтик» (84 фоизи аниқ)

Тўпга эгалик қилиш бўйича етакчи жамоалар (фоиз ҳисобида): 72 - «Бавария»; 67 - «Барселона»

Тўпга эгалик қилиш бўйича мақтанолмайдиган жамоалар (фоиз ҳисобида): 28 - «Ростов», 33 - «Селтик»

Энг «қўпол» ўйин: «ПСЖ»-«Арсенал», 22та қўполлик, 6та сариқ ва 2та қизил карточка

Энг «интизомли» ўйин: «Бавария»-«Ростов», 25та қўполлик, сариқ ва қизил карточка йўқ

Дарвоза томон энг кўп зарба берилган ўйин: «Легия»-«Боруссия» Д., 37та зарба (17таси аниқ)

Тўпурарлар: 3та - Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Лионель Месси («Барселона»); 2та - Жошуа Киммих («Бавария»), Риёд Маҳрез («Лестер»), Аркадиуш Милик («Наполи»), Луис Суарес («Барселона»)

Ассистент: 4та - Неймар («Барселона»)

Фаррухжон Файзиев тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru