14:49 / 20.09.2016
5 835

43 та гол ўтказиб юборган дарвозабон ҳибсга олинди

43 та гол ўтказиб юборган дарвозабон ҳибсга олинди

Германия полицияси «Фондерот» жамоаси дарвозабонини «Оберхаузен»га қарши ўйиндан кейин ҳибсга олди. Бу ҳақда Express хабар берди.

Мазкур ўйинда «Фондерот» жамоаси рақибига 0:43 ҳисобида имкониятни бой берган. Манба берган маълумотга кўра, ўйиндан бир неча кун ўтиб полиция ходимлари тўртта машинада клуб қароргоҳига ташриф буюришган ҳамда машғулотда ишлаётган дарвозабон билан гаплашган. Шундан кейин у машинага ўтириб, полиция билан жўнаб кетган.

Ҳозирда унинг қачон ҳибсдан озод қилиниши маълум эмас. «Фондерот» клуби Германия чемпионатининг 7-дивизионида иштирок этади.

Манба: Кun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 43 та гол ўтказиб юборган дарвозабон ҳибсга олинди