Бугун Ўзбекистон кубогининг дастлабки финалчиси аниқланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бугун Ўзбекистон кубогининг дастлабки финалчиси аниқланади

Бугун Ўзбекистон кубогининг дастлабки финалчиси аниқланади

Бугун мамлакат кубоги доирасида иккита учрашув бўлиб ўтади. Дастлаб, мусобақанинг чорак финали жавоб баҳсида “Бунёдкор” сафарда “Металлург” билан куч синашади.

29 июль куни бу жамоалар “Бунёдкор” стадионида ўзаро тўқнаш келишиб, унда “қалдирғочлар” 3:1 ҳисобида зафар қучишганди. Мазкур жуфтлик ғолиби ярим финалда "Локомотив" билан беллашади.

Шунингдек, илк финал йўлланмаси учун кечадиган баҳсда Қаршининг "Насаф" жамоаси сафарда "Бухоро" меҳмони бўлади. Жамоаларнинг Қаршидаги учрашувида мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучган эди. Ушбу ўйин 18:00 да старт олади.

Ўзбекистон кубоги-2016
Чорак финал. Жавоб учрашуви
21.09.2016
“Металлург” (Бекобод) – “Бунёдкор” (Тошкент)
Бошланиш вақти: 16:30 (“Металлург”, Бекобод)
Бош ҳакам: Олим Толибжонов
Қанот ҳакамлари: Наби Рўзимов, Тимур Гайнулин
Захира ҳаками: Анатолий Рубаков
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (барчаси – Тошкент)

Ярим финал жавоб учрашуви
“Бухоро” (Бухоро) - ”Насаф” (Қарши)
Бошланиш вақти: 18:00 (“Бухоро”, Бухоро)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).

Манба: www.fut.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru