11:59 / 22.09.2016
5 635

Рио Олимпия ўйинларида ечинган мўғул мураббийларига нисбатан жазо қўлланилди

Рио Олимпия ўйинларида ечинган мўғул мураббийларига нисбатан жазо қўлланилди

Шогирдининг Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари кураш баҳсларида мағлуб бўлганига норозилик сифатида гилам устида кийимларини ечиш билан томоша кўрсатган мўғул мураббийлари 2019 йил август ойигача халқаро мусобақалардан четлатилди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

Ҳодиса, мўғул курашчиси Мандахнаран Ганзоригийннинг ўзбекистонлик Ихтиёр Наврўзов билан бўлиб ўтган баҳси якунида содир бўлди. Курашнинг асосий вақти 7:6 ҳисобида Мўғулистон вакили фойдасига тамом бўлган ва улар ғалабани нишонлаётган эди. Бироқ, ўзбек томони Наврўзовнинг интилишига қарши мўғул курашчиси қасддан қочганига норозилик билдиргач, бош ҳакам ҳисобни ўзгартириб, дуранг қайд этди ҳамда мусобақа регламентига кўра, сўнгги балл олган курашчи Ихтиёр Наврўзов ғолиб деб топилди.

Шундан сўнг, мўғул мураббийлари норозилик сифатида спорт либослари ва майкаларини ҳакамлар ҳайъати олдига ечиб ташлашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рио Олимпия ўйинларида ечинган мўғул мураббийларига нисбатан жазо қўлланилди