Аҳмедов 18-турнинг рамзий терма жамоасига киритилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-03-2015 | 12:02 ZAMIN.UZ / Спорт / 10 Март 2015 года
564

Аҳмедов 18-турнинг рамзий терма жамоасига киритилди

Аҳмедов 18-турнинг рамзий терма жамоасига киритилди

football.kulichki.net интернет портали Россия Премьер-лигаси 18-тури якунларига кўра турнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ушбу терма жамоа таркибидан ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам жой олди. Терма жамоамиз етакчиси ўтган куни “Спартак” клубига қарши кечган учрашувда “қизил-оқлар” дарвозасини ишғол қилган эди.

18-ТУРНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ:

Владимир Габулов (“Динамо”) – Марио Фернандес (ЦСКА), Ведран Чорлука (“Локомотив”), Эсьекель Гарай (“Зенит”), Доменико Кришито (“Зенит”) – Александр Рязанцев (“Зенит”), ОДИЛ АҲМЕДОВ (“Краснодар”), Маурисио Перейра (“Краснодар”) – Ари (“Краснодар”), Саломон Рондон (“Зенит”), Аҳмад Муса (ЦСКА).

Ярим ҳимоячи: Одил Аҳмедов (“Краснодар”). “Аҳмедов “Краснодар” клуби марказини цемент каби қотириб қўйган. Жамоадаги бошқа юлдузлардан фарқли равишда у ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда бирдек ўйнай олади. Ўзбекистонлик легионернинг энг кучли жиҳати шундаки, у таянч ярим ҳимоя чизиғида Россия Премьер-лигасидаги энг кучли футболчилардан биридир. Энг муҳими, Одил жуда ҳам содда йигит”, – дейилади Аҳмедовга берилган таърифда.

Манба. www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru