Мираброр Усмонов давлат мукофоти билан тақдирланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мираброр Усмонов давлат мукофоти билан тақдирланди

Мираброр Усмонов давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвонига сазовор бўлди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида ўзбекистонлик спортчилар сўнгги йилларда спортда юксак натижаларга эришмоқдалар ва мамлакатни дунёга танитмоқдалар. Айниқса, Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида, дунёнинг энг яхши натижа кўрсатган мамлакатлари қаторига кира олди.

Мазкур ўйинларда ўзбекистонлик спортчилар катта матонат ва маҳорат кўрсатиб, мамлакатимизни дунёга танитишга улкан ҳисса қўшишди. Бунинг натижасида, дунёнинг энг кучли давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаганлиги ҳамда Ватанимизнинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшганлиги, юртимизда спортни кенг оммалаштириш, ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларидаги катта хизматлари учун бир қатор спортчилар, мураббийлар Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра юксак давлат мукофотлари билан тақдирланишди.

Улар қаторида, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвонига сазовор бўлди.

Манба: www.the-uff.com

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru