11:06 / 25.09.2016
5 828

Қашқадарёда XV Паралимпия ўйинлари иштирокчилари байрмаона кутиб олинди

Қашқадарёда XV Паралимпия ўйинлари иштирокчилари байрмаона кутиб олинди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон спортчилари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XV Паралимпия ўйинларида 8 олтин, 6 кумуш ва 17 бронза медални қўлга киритиб қайтишган эди.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни ушбу нуфузли мусобақада Қашқадарё вилоятидан иштирок этган спортчиларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан спортчиларимизни кутиб олишга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, “Камолот” фаоллари, спортчилар, паралимпиячиларимизнинг ота-оналари, ОАВ вакиллари йиғилди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

Жорий йилги спорт мавсумида Ўзбекистон фарзандлари дунёнинг нуфузли мусобақалари - ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларида бутун жаҳонга мамлакатимизнинг улкан салоҳиятини намоён қилди. Аждодлари буюк миллатнинг авлодлари ҳам буюк ишларга қодирлигини, юртимиз ёшларининг мардлик ва жасоратда, шижоат ва матонатда, иқтидору истеъдодда ҳеч кимдан кам эмаслигини, аксинча, манаман деган давлат ёшларидан устун эканини исботлади.

- Спортчиларимизнинг Паралимпия ўйинларидаги ҳар бир чиқишини катта ҳаяжон билан кузатиб бордик, - дейди кутиб олишга чиққан нуронийларимиздан бири. - Бу натижалар, медаллар мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилган улкан ислоҳотлар мевасидир.

Тантанали маросимда сўзга чиққанлар паралимпиячиларимизнинг бу юксак ғалабаси халқимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлаганини, мамлакатимизда мустақиллик йилларида спортни ривожлантиришга, бу жараёнда жисмоний имконияти чекланган спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратган эътибор ва ғамхўрликнинг улкан самарасини бутун дунёга намоён қилганини алоҳида таъкидладилар.

Паралимпия ўйинлари ғолиб ва ­совриндорлари, иштирокчилари, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари Қарши шаҳрида қад ростлаган Амир Темур кўприги бўйлаб саёҳат қилдилар.





arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қашқадарёда XV Паралимпия ўйинлари иштирокчилари байрмаона кутиб олинди