Роналду Чемпионлар Лигаси учрашувида оператордан бекор қилинган гол такрорини кўрсатишни сўради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Роналду Чемпионлар Лигаси учрашувида оператордан бекор қилинган гол такрорини кўрсатишни сўради

Роналду Чемпионлар Лигаси учрашувида оператордан бекор қилинган гол такрорини кўрсатишни сўради

Мадриднинг "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигасидан ўрин олган "Боруссия"га қарши учрашувнинг танаффусида бекор қилинган гол вазиятида ўйиндан ташқари ҳолат бўлганига ишонч ҳосил қилиш учун оператор ёнига келди. Бу ҳақда "Кун.uz" хабар бермоқда.

Учрашувнинг 1-бўлимига қўшиб берилган вақтда Роналду томонидан киритилган гол британиялик ҳакам Марк Клаттенбург томонидан ўйиндан ташқари ҳолат сабабли бекор қилинган. 31 ёшли ўйинчи ҳакамнинг бу қароридан норози бўлди ва танаффусга ҳуштак чалингандан кейин оператор ёнига ҳолатнинг такрорини кўриш учун борди. Такрордан аниқланишича, Роналду ҳақиқатан ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган.

27 сентябрда Дортмундда бўлиб ўтган учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди. Учрашувдаги 1-тўп Роналду томонидан 17-дақиқада киритилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru