08:48 / 01.10.2016
6 607

Осиё ўйинлари. 3та олтин, 1та кумуш, 1та бронза билан 9-ўриндамиз!

Осиё ўйинлари. 3та олтин, 1та кумуш, 1та бронза билан 9-ўриндамиз!

Ўз тарихида бешинчи бор ўтказилаётган қитъа ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам бир нечта спорт турларида иштирок этяпти. Кеча ўтказилган баҳслардан сўнг терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар сони 5тага етди. Шулардан 3та олтин, биттаси кумуш, биттаси бронза медалидир. Бу ҳақда "Olamsport" сайти хабар берди.

Кеча самбо бўйича ўтказилган мусобақада спортчиларимиз биттадан олтин ва бронза медалини терма жамоамизга тақдим этишди. -90 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Икромжон Йўлдошев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Аёллар ўртасидаги 56 кг вазн тоифасидаги баҳсларида иштирок этган Маликабону Мирзаева бронза медали билан тақдирланди. Мусобақалар якунланишига бир кун қолган бир пайтда терма жамоамиз 5та медал билан умумжамоа ҳисобида 11-ўриндан 9-поғонага кўтарилиб олди.

37та олтин, 32та кумуш, 36та бронза, жами 105та медал жамғарган Вьетнам терма жамоаси ҳамон катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндан жой олган Таиланд терма жамоаси ҳисобида 29та олтин, 21та кумуш, 27та бронза медали бор. Кучли учликка 11та олтин, 16та кумуш, 16та бронза медалини жамғарган Хитой терма жамоаси якун ясаган.

Кучли ўнталикдан Эрон, Иордания, БАА, Мўғулистон, Камбоджа ва Қатар терма жамоалари ўрин олишган. Жами 25та мамлакат терма жамоалари ҳисобида камида биттадан олтин медал бор. Ўттиз бешта терма жамоа эса камида битта бронза медалини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамизга мусобақанинг илк кунларида уч нафар курашчимиз 2та олтин ва битта кумуш медалини тақдим этишганди. -66 кг вазн тоифасида Миржон Тўхтаев, -73 кг вазнда Суҳроб Худойбердиев Осиё ўйинлари ғолибига айланишган бўлса, -81 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Муҳаммадали Шамсиддинов кумуш медал билан тақдирланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё ўйинлари. 3та олтин, 1та кумуш, 1та бронза билан 9-ўриндамиз!