03:30 / 02.10.2016
7 117

Футзал. ЖЧ-2016. Эрон бронза медаллари соҳиби

Футзал. ЖЧ-2016. Эрон бронза медаллари соҳиби

Бироз аввал учинчи ўрин учун ўйин ўз ниҳоясига етди. Февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалида Ўзбекистон терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланган Эрон терма жамоаси Португалия билан асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди, дейилади "Championat.asia" сайти хабарида. Пенальтилар сериясида эса форсларнинг қўллари баланд келди - 4:3. Шу тариқа, Эрон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати бронза медалларини қўлга киритди.

ЖЧ-2016
Учинчи ўрин учун

01.10.2016, 22:00
Кали, "Колизео эль Пуэбло"

Эрон - Португалия 2:2 (пен. серияси 4:3)
Голлар: А.Козими 26, М.Жавид 36 (дабл пен.) - Кардинал 21, 21

Эрон (биринчи бешлик): Алиризо Самими, Аҳмад Исмоилпур, Асқар Ҳассанзода, Фарҳод Таваколи, Мехди Жавид.
Захира: Сепеҳр Муҳаммади, Ҳамид Аҳмади, Муҳаммадризо Сангсефиди, Афшин Козими, Муҳаммад Тоҳири, Меҳран Алиқодир, Ҳуссайн Тойиби.

Португалия (биринчи бешлик): Бебе, Бруно Коельо, Кардинал, Жоао Матос, Рикардиньо.
Захира: Витор Хьюго, Андре, Фабио Сесилио, Педро Кари, Жо, Ре, Тиаго Брито, Криштиану, Мигель Кастро.

Огоҳлантиришлар: М.Алиқодир 15, А.Козими 38 - Жо 36
Четлатишлар: М.Сангсефиди 25 - М.Кастро 25

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футзал. ЖЧ-2016. Эрон бронза медаллари соҳиби