Эрон Ўзбекистонга қарши таркибини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эрон Ўзбекистонга қарши таркибини маълум қилди

Эрон Ўзбекистонга қарши таркибини маълум қилди

Португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўйинлар учун Эрон миллий терма жамоаси якуний таркибини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида “А” гуруҳидан ўрин олган Эрон ўзининг навбатдаги учрашувини 6 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказади. 11 октябрда эса ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилади.

Ушбу ўйинлар учун таркибни маълум қилган Карлуш Кейруш, ушбу ўйинлар олдидан қисқача мулоҳаза билдириб ўтди.

“Ўз ишимизни қилишда давом этамиз. Ҳозир имконсиздек кўринган нарсаларни амалга оширишнинг айни пайти. Бразилияда ўтказилган Жаҳон Чемпионатдаги иштирокимиздан кейин, кетма-кет иккинчи бор бу бахтга эришиш учун курашга киришамиз. Биз кучли рақиблар билан баҳс олиб борамиз. Бизни бу учрашувларда аъло даражада қўллаб қувватлашнинг пайти келди. Футболчилар ва мухлисларга энг эзгу тилакларимни тилайман”.

Эрон терма жамоасининг Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун таркиби.

Дарвозабонлар: Алиризо Ҳақиқий (“Маритимо”, Португалия), Алиризо Бийронванд (“Персеполис”, Эрон), Муҳаммадризо Ахборий (“Тракторсозий”, Эрон).

Ҳимоячилар: Вурия Ғофурий (“Истиқлол”, Эрон), Рамин Ризоиён (“Персеполис”, Эрон), Милод Муҳаммадий (“Терек”, Россия), Сайид Оғоий (“Тракторсозий”, Эрон), Жалол Ҳуссайний (“Персеполис”, Эрон), Муртазо Пуралиганжий (“Ас Садд”, Қатар), Муҳаммад Ансорий (“Персеполис”, Эрон), Иззатилло Пурғоз (“Истиқлол Хузистон”, Эрон),

Ярим ҳимоячилар: Эҳсон Ҳожисафи (“Сепоҳон”, Эрон), Умид Иброҳимий (“Истиқлол”, Эрон), Сайид Иззатуллоҳий (“Ростов”, Россия), Андроник Теймурян (“Мошинасозий”, Эрон), Меҳди Туробий (“Сайпа”, Эрон), Алиризо Жаҳонбахш (“АЗ-Алкмаар”, Нидерландия), Воҳид Амирий (“Персеполис”, Эрон), Меҳди Торимий (“Ризаспор”, Туркия), Ашкан Дежага (“Ал-Арабий”, Қатар), Маъсуд Шўжаий (“Паниониос”, Греция), Сўруш Рафеий (“Тракторсозий”, Эрон)

Ҳужумчилар: Сардор Азмун (“Ростов”, Россия), Карим Ансорифард (Паниониос, Греция), Ризо Ғучаннажод (“Ҳеренвен”, Нидерландия)

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru