UFC жангчиси Нейт Диас Конор Макгрегорга қарши жангдан сўнг марихуана истеъмол қилгани учун жазоланмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UFC жангчиси Нейт Диас Конор Макгрегорга қарши жангдан сўнг марихуана истеъмол қилгани учун жазоланмайди

UFC жангчиси Нейт Диас Конор Макгрегорга қарши жангдан сўнг марихуана истеъмол қилгани учун жазоланмайди

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) иштирокчиси америкалик Нейт Диас ирландиялик Конор Макгрегордан мағлубиятга учраган жангидан сўнг матбуот анжуманида марихуана истеъмол қилгани учун жазоланмайдиган бўлди. Бу ҳақда АҚШ антидопинг агентлиги (USADA) матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда “ТАСС”.

USADA нинг маълум қилишича, Диас марихуана таркибида бўлган тақиқланган препарат – каннабидиол истеъмол қилганини тан олди.

Макгрегорга қарши жангдан сўнг Диас электрон сигарета чеккан эди. Диас нима чекаётгани ҳақидаги саволга у каннабидиол деб жавоб қайтарди. Америкалик спортчи мазкур моддани “даволовчи хусусият”га эга бўлгани учун, жанг ҳамда машғулотлардан олдин ва кейин истеъмол қилишини билдирди.

Спортчиларга марихуанани жангдан 6 соат олдин ва жангдан 6 соат кейин истеъмол қилиш мумкин эмас. Диаснинг матбуот анжумани айнан ўша муддатда ўтказилди.

Каннабидиол моддаси 113 та каннабиноидлардан бири саналади. Мазкур модда Халқаро антидопинг агентлиги (WADA) томонидан тақиқланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru