23:24 / 07.10.2016
5 638

Испания солиқ хизмати Неймарнинг «Барселона»га ўтиши бўйича ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда

Испания солиқ хизмати Неймарнинг «Барселона»га ўтиши бўйича ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда

Испания солиқ хизмати Неймарнинг Бразилиянинг «Сантос» клубидан Испаниянинг «Барселона» клубига ўтиши билан боғлиқ ишни қайта кўриб чиқиш учун судга арзнома топширди. Айбловчи томон футболчи, унинг отаси ҳамда кўк-анорранглилар жамоасининг собиқ президенти Сандро Роселни фирибгарлик ва коррупцияда айблаб, уларнинг жавобгарликка тортилишини истамоқда. Бу ҳақда "Sport.es" га асосланиб "Кун" хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, суд шу йилнинг июлида бу ишни жиноят аломатлари сезилмагани ва етарли далиллар бўлмагани учун ёпганди.

Солиқчиларнинг иддао қилишича, ҳар иккала томон Неймарнинг трансфер нархини пасайтириб кўрсатган ва 13 миллион евродан кўпроқ маблағни яшириб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013 йилда «Барселона»га 57,1 млн евро эвазига трансфер қилинганди. Испаниялик прокурорларнинг ҳисоблашича, аслидас футболчининг трансфер қиймати 100 миллион евродан ортиқроқ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испания солиқ хизмати Неймарнинг «Барселона»га ўтиши бўйича ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда