Футболчиларимиз пахта тергани маъқулмикан? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Футболчиларимиз пахта тергани маъқулмикан?

Футболчиларимиз пахта тергани маъқулмикан?

Ўзбекистон Эронга мағлуб бўлди. Тўғрисини айтганда футболчиларимизнинг сўнгги Қатарга қарши кечган ўйинини кўриб, Эрон билан учрашувда ютқазиб қўйишини кўпчилик тахмин қилганди. Ҳа, Қатарни мағлуб этдик лекин, бу бизнинг ютуғимиз эмас, кўпроқ Қатар терма жамоасининг бўшлиги эди. Бугунги ўйинни тахлил қилишнингда ҳожати йўқ.Футбол тилида таҳлил қилишга арзигулик ўйин бўлмади. Чапанасига айтиб қўйган маъқул — футболчиларимизга пахта тердириш керак. Футболчиларимизда тезлик етишмайди. Содда қилиб айтганда қўшнимизнинг келини терма жамоа футболчиларидан чаққонроқ.

Қачонгача ҳудди 9-синф боласи 1-синф боласи устидан ғалаба қозонганидек бўш жамоалар устидан ғалаба қозониб, зўр жамоамиз деб, ўзимизни алдаб юрамиз? Мана, кечагина сал бўладиганроқ жамоа дарвозасига бир дона ҳам гол кирита олмадик-ку?

Кечаги ўйин натижаси аввалги ўйинларда тасодифан, рақибнинг бўшлиги оқибатида қўлга киритилган ғалабалар эканлигини билдириб қўйди. Футболчиларимиздан бирдамлик, тезлик ва ватанпарварлик ва фидоийликни кутиб қоламиз. Сизга 32 миллион аҳоли мўлтираб кўз тикиб турипти. Бизга ғалаба керак!

Абдураҳмон

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru