Сергей Бубка Ўзбекистонга ташриф буюрди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сергей Бубка Ўзбекистонга ташриф буюрди

Сергей Бубка Ўзбекистонга ташриф буюрди

Жаҳон спортининг тирик афсонаси Сергей Бубка Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.
Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси аъзоси, Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси вице-президенти ҳамда Украина Миллий олимпия қўмитаси президенти Сергей Бубка Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Сергей Бубка Ўзбекистонга ташриф буюрди

Сергей Назарович Бубка — лангарчўп билан сакраш бўйича таниқли спортчи, 6 метрдан баландроққа сакраган биринчи инсон, 1988 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, олти карра жаҳон чемпиони (1983, 1987, 1991, 1993, 1995, 1997). Фаолияти давомида 35 маротаба жаҳон рекордларини ўрнатган.
МОҚ матбуот хизматининг хабар қилишича, Сергей Бубка Миллий олимпия қўмитаси биносига Осиё енгил атлетика федерацияси вице-президенти Алексей Кондрат ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг бош котиби Евгений Нуждин ҳамроҳлигида ташриф буюрди.
Сергей Бубка Ўзбекистонга ташриф буюрди

Мартабали меҳмон МОҚнинг янги биноси, кичик музей ва Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини кўздан кечирди. Шундан сўнг иккала томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унда Ўзбекистон ва Украина Миллий олимпия қўмиталари спортчиларни тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш, спорт тиббиёти масалаларида тажриба алмашиш масалалари ўрин олган.

Музокаралар чоғида Сергей Бубка ва Алексей Кондрат Ўзбекистонда енгил атлетика бўйича нуфузли халқаро мусобақани ўтказиш имкониятларини муҳокама қилди.
Сергей Бубка Ўзбекистонга ташриф буюрди

Сергей Бубка Ўзбекистонда спорт соҳасида олиб борилаётган сиёсатга юқори баҳо бериб, мамлакат спортчиларининг XXXI ёзги Олимпия ўйинларида эришган натижаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Меҳмон Рио-де-Жанейрода қўлга киритилган бу мувафақиятлар замирида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хизматлари улкан эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Бубка бунга қадар 2014 йилнинг баҳорида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru