Пике Испания термасидан кетмоқчилигини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Пике Испания термасидан кетмоқчилигини айтди

Пике Испания термасидан кетмоқчилигини айтди

Бугун, 10 октябрь куни Испаниянинг Албания устидан қилган 2:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг, Пике 2018 йилда Россияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатидаги мезбон давлат устидан мутлақ ғолибликдан кейин Испаниядаги термасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” ёзмоқда.

“Россиядаги ўтказиладиган Жаҳон чемпионатидаги ўйин – мен учун Испания терма жамоасидаги сўнгги ўйин бўлади. Мен бу ҳақда жуда кўп ўйладим ва ўзим учун жуда қийин кечган қарорга келдим”, дейди Пике ОАВга берган интервьюсида.

29 ёшли “Барселона” футболчиси 2009 йилдан буён Испания терма жамоаси учун майдонга тушмоқда. Унинг ҳисобида 85та матч бўлиб, миллий жамоа таркибида у 5 марта гол урган. Айни жамоа билан биргаликда Пике ЖЧ-2010 ҳамда Евро-2012да ғолибликни қўлга киритган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru