Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Жанубий Корея меҳмони бўлади. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.
Мезбонлар ушбу ўйинни бошқа шаҳар ва бошқа стадионга кўчиришди.
«Стадион» нашри маълумотига кўра, учрашув аввал белгиланганидек Сеонгвипо шаҳридаги стадионда эмас, Сеулдаги World Cup stadium ўйингоҳида ўтказиладиган бўлди. Бу стадион ўз бағрига 66704 мухлисни сиғдира олади.
Қайд этиш керакки, айнан шу стадионда икки жамоанинг ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги, Анвар Шораҳмедовнинг автоголи билан эсда қолган учрашув бўлиб ўтганди.
Жанубий Корея - Ўзбекистон баҳси 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Маълумот учун, «А» гуруҳида 4 турдан кейин Ўзбекистон гуруҳда 9 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, 2 очко камроқ тўплаган кореяликлар жамоаси 3-поғонадан жой олган. Ушбу икки жамоанинг кейинги учрашуви гуруҳнинг охирги турида, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди