Денис Истомин Tashkent Challenger—2016 нинг жуфтлик беллашувларида финалга йўл олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Денис Истомин Tashkent Challenger—2016 нинг жуфтлик беллашувларида финалга йўл олди

Денис Истомин Tashkent Challenger—2016 нинг жуфтлик беллашувларида финалга йўл олди

Мукофот жамғармаси 125 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган Ташкент Чалленгер—2016 ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Унинг амалдаги ғолиби — ўзбекистонлик Денис Истомин жуфтлик беллашувларида финалга йўлланма олди, деб ёзди “Оламспорт”.

Россиялик Михаил Елгин билан жуфтлик ҳосил қилган Истомин, ярим финалда Беларус ва Швециядан ташриф буюрган теннисчиларни ортда қолдирди.

Жуфтлик беллашувларининг иккинчи ярим финалида Жўрабек Каримов ҳамда Санжар Файзиев Андре Бегаманн ва Леандер Паесдан енгилди.

Аввалроқ Денис Истомин яккалик беллашувларида ярим финал чиптасини қўлга киритгани хабар қилинганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru