“Локомотив” футболчилари қандай бутсаларда ўйнашади? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Локомотив” футболчилари қандай бутсаларда ўйнашади?

“Локомотив” футболчилари қандай бутсаларда ўйнашади?

Футболчилар фақат майдонда футбол ўйнаш эмас, балки уни янада жозибалироқ тарзда, киши кўзини қувонтирадиган ҳолда томошабинга етказиб беришмоқда. Бунга уларнинг соч турмаклари, кийган оёқ кийимлари, голдан сўнгги хурсандчиликларини мисол қилиб келтириш мумкин.

Айниқса футболчиларнинг ранг-баранг бир бириникига ўхшамаган, ажралиб турадиган оёқ кийимлари (бутси)лари эътиборимизни тортади.
Ҳозирда спорт кийимларини ишлаб чиқарадиган фирмалар бир-бирларидан ўтиш учун ҳар хил кўринишдаги футбол бутсиларини ишлаб чиқишмоқда. Nike, Adidas, Puma, Joma, Umbro, Kappa, Macron, Mizuno каби спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар ўртасида каттагина рақобат мавжуд.
Хўш, “Локомотив” футболчилари қайси фирмалар ишлаб чиқадиган бутсилардан фойдаланади?
Келинг, дастлаб яқиндагина бўлиб ўтган “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашувида асосий таркибда футболчиларимиз кийиб тушган бутсиларга эътиборимизни қаратамиз.
“Локомотив” футболчилари қандай бутсаларда ўйнашади?

“Локомотив” футболчилари қандай бутсаларда ўйнашади?

Nike Mercurial Vapor X: Т.Абдуҳолиқов, Ш.Файзиев,И.Нагаев
Nike Mercurial Vapor XI: С.Мирзаев, И.Алибоев, Қ.Рўзиев
Nike Magista Obra II: И.Тўхтаҳўжаев, Р.Нортожиев
Nike Mercurial Superfly: М.Икромов, С.Мустафоев
Nike Hypernovom: Т.Кападзе
Nike Tempo: Б.Йўлдошев
Puma EvoPower: М.Бикмаев, С.Абдуллаев, Н.Яничич
Puma King II: К.Махарадзе
Adidas X: С.Жепаров, И.Нестеров
Adidas Adizero F50: С.Шоаҳмедов, О.Зотеев, Б.Тиллабоев, С.Прохоров
Adidas Predator: С.Каримов
Mizuno Morelia Neo: А.Геворкян

Жами:
Nike 12 та
Adidas 7
Puma 4 та
Mizuno 1 та

Манба: lokomotiv.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru