«Локомотив» расмий мурожаат билан вазиятга ойдинлик киритади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-03-2015 | 23:02 ZAMIN.UZ / Спорт / 11 Март 2015 года
746

«Локомотив» расмий мурожаат билан вазиятга ойдинлик киритади

«Локомотив» расмий мурожаат билан вазиятга ойдинлик киритади

8 март куни Ўзбекистон Супекубогини қўлга киритган “Локомотив” футбол клуби, ўз шаънига мақтов ва қувватловларни эшитиш билан бирга, номақбул эътирозларни ҳам қабул қилишига тўғри келди.

Холислик принципларини унута ёзган айрим матбуот ва телевидение ходимлари вазиятга бир томонлама қараб, жамоанинг “Пахтакор” устидан қозонган ёрқин ғалабаси бекор қилиниб, техник мағлубият ёзилишини тарғиб қилишмоқда.

Асосий сабаб сифатида, Жасур Хасановнинг (катта) Суперкубок уйини пайтида майдонга туширилгани кўрсатилиб, гўёки Локомотив ПФЛ қоидаларга зид иш тутгандей бўлиб, матбуот ва ТВ дастурлари орқали танқид остига олинди.

Клуб раҳбарияти ва мутасаддилари вазиятни ўрганиб, қуйидаги мурожаат билан чиқишга қарор қилишди. Жасур Хасанов (катта) ўтган йили Ўзбекистон Кубоги финал баҳсида қизил карточка билан жазоланиб, бир расмий ўйиндан четлатилган. ПФЛ регламентига кўра, Кубок ўйинларида жазоланган футболчининг, жазо муддати фақат Кубок ва Чемпионат ўйинларига таъсир қилади. Бу дегани Хасановнинг Суперкубок ўйинига майдонга туширилгани ПФЛ қонун – қоидаларига зинҳор зид эмас ва ҳеч қандай эътирозларга сабаб бўла олмайди. Супекубок ўйинлари катта шоу сифатида ўтказилиб, мухлисларнинг футболга бўлган қизиқишини янада ортиришга қаратилган.

Бундан ташқари агар ўйинчи жазога тортилган бўлса, бу ҳақда ПФЛ раҳбарияти ва маъмурлари хабардор бўлишади ва таркиб белгиланган пайтда, огоҳлантириши бор футболчилар ҳақида клуб расмийларига маълумотнома юборишади. Таъкидлаш жоизки, бу каби огоҳлантириш хати, “Локомотив” клубига келиб тушмаган. Бундан ташқари “Локомотив” футбол клуби мураббийлар штаби Суперкубок ўтказилишидан 2-3 кун аввал, ПФЛ-га мурожаат қилиб, барча ўйинчилар рўйхатини регламент қоидалари асосида тасдиқлатиб, Хасанов борасида ҳам ойдинлик киритишган. Умум хулосалардан келиб чиқиб, Жасур Хасановнинг Суперкубок баҳсида иштирок этиши, Федерация қоидалари ва ПФЛ регламентига зид эмаслиги аниқланган ва масаланинг эътирозли жиҳатларига якун қўйилган.

Қўшимча ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, рақиб жамоаси раҳбарияти ва мураббийи рухсати билан ўйинчилар таркибга киритилмайди ва таркибдан олинмайди ҳам, бунинг учун, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва унинг қошида иш юритаётган Профессионал Футбол Лигаси мутасаддилари мавжуд.

“Локомотив” футбол клуби ўз мухлисларини эртага, 12 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Чемпионатининг биринч туридан жой олган Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўйинда кутиб қолади.

Манба: www.uff.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru