Ўзбекистон МТЖ ФИФАнинг янги рейтингида 1 поғона пастлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-03-2015 | 14:30 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Март 2015 года
671

Ўзбекистон МТЖ ФИФАнинг янги рейтингида 1 поғона пастлади

Ўзбекистон МТЖ ФИФАнинг янги рейтингида 1 поғона пастлади

ФИФА бугун миллий терма жамоаларнинг март ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-поғона пастлаб, 72-ўриндан жой олди. Терма жамоамиз очколари сони 483та.

Осиёда эса терма жамоамиз Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия ва БАА термаларидан кейин 6-ўринда бормоқда.
Апрель ойида Жаҳон чемпионати – 2018 мусобақасининг 2-саралаш босқичига қуръа ташланишини инобатга оладиган бўлсак, бу ойда рейтингда пастлашимиз бизга салбий таъсир қилиши аниқ.

ФИФА рейтингини ҳамон Германия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда Аргентина, 3-ўринда эса Колумбия терма жамоалари жойлашишган. Италия терма жамоаси яна кучли ўнликка кирганини алоҳида таъкидлаш керак. Испания терма жамоаси эса узоқ муддатдан кейин кучли ўнликдан чиқиб кетди.

1.Германия
2.Аргентина
3.Колумбия
4.Бельгия
5.Голландия
6.Бразилия
7.Португалия
8.Франция
9.Уругвай
10.Италия
11.Испания
42.Эрон
53.Япония
56.Жанубий Корея
65.Австралия
69.БАА
71.Болгария
72.Ўзбекистон
72.Венесуэла
74.Уганда

ФИФАнинг тўлиқ рейтинги билан мана бу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.uff.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru