Бош соврин ва 20 000 $ Озарбайжонга кетади, Қосимжонов эса... » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бош соврин ва 20 000 $ Озарбайжонга кетади, Қосимжонов эса...

Бош соврин ва 20 000 $ Озарбайжонга кетади, Қосимжонов эса...

Бугун пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида давом шахмат бўйича нуфузли мусобақа – Шахмат Юлдузлари турнири якунланди.

Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 680-йиллигига бағишлаб ўтказилган ушбу супер турнирда озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров бош мукофотни қўлга киритди.

У 12 имкониятдан 8 очко тўплаб, бош мукофот ҳамда 20 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот жамғармасига ҳам эга бўлди. Бугун мусобақанинг сўнгги куни Мамадияров бир ғалаба ва икки дуранг натижа қайд этди.

Исроиллик Борис Гельфанд эса 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Бугун Гельфанд 2-ўрин соҳибини аниқлаб берган учрашувда ҳамюртимиз 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновни мағлубиятга учрата олди.

Қосимжонов ва украиналик Руслан Пономарев мусобақада 5 очкодан жамғариб, учинчи ва тўртинчи ўринларни бўлишиб олишди.

БУГУНГИ УЧРАШУВЛАР НАТИЖАСИ:
Пономарев - Қосимжонов - 0,5:0,5
Гельфанд - Мамадияров - 0,5:0,5
Пономарев - Гельфанд - 1:0
Қосимжонов - Мамадияров - 0,5:0,5
Пономарев - Мамадияров - 0,5:0,5
Гельфанд - Қосимжонов - 1:0

ТУРНИР ЖАДВАЛИДАГИ ЯКУНИЙ ҲОЛАТ:
Шахрияр Мамадияров (Озарбайжон) - 8 очко
Борис Гельфанд (Исроил) - 6 очко
РУСТАМ ҚОСИМЖОНОВ (Ўзбекистон) - 5 очко
Руслан Пономарев (Украина) - 5 очко

Шахмат Юлдузлари турнирининг умумий мукофот жамғармаси 50 минг Америка Қўшма Штатлари долларини ташкил этганди. Шахрияр Мамадияров ғолиб сифатида 20 минг долларга эга бўлди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru