14:30 / 25.10.2016
7 275

АПЛ футболига мослашиб кетган футболчилар хақида

АПЛ футболига мослашиб кетган футболчилар хақида

Англия Премьер-лигаси дунёнинг энг кучли чемпионатларида бири экани ҳеч кимга сир эмас. Қуйида ёзда АПЛга келган ва жамоада ўз ўрнини топиб кетган футболчилар ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Стив Манданда ("Кристал Пэлас")

Бу дарвозабон Франция футболида тобланган. У "Марсель"да ажойиб ўйинлари билан кўплаб клубларнинг қизиқишига сабаб бўлганди. Уни ёзда бир қатор жамоалар сотиб олишни истаганди. Улар орасида "Кристал Пэлас" жиддий келишувга эришди. Манданда келганида у захирада қолиб кетиши тахмин қилинганди. Чунки "бургутлар" сафида Хеннесси асосий таркибни ҳеч кимга бермаётганди. Бироқ Стив битта ўйини орқали асосий таркибни ўзиники қилиб олди.

Жоэль Матип ("Ливерпуль")

Бу ҳимоячи ҳам Клоппнинг талабларига тўлиқ жавоб бермоқда. У ажойиб ўйинлари билан мухлисларнинг ҳам меҳрини қозонди. Матип тезкор, ўйинни яхши кўра оладиган, рақибларнинг ҳужумларини вақтида тўхтата олиши билан Клоппнинг ишончига кирди. Айни пайтда у жамоанинг асосий таркиб футболчисига айланди.

Златан Ибрагимович ("Манчестер Юнайтед")

Златан қайси жамоада ўйнашидан қатъий назар, муҳитга тез мослаша олади. Тўғри, унинг "Барселона"да ишлари юришмаган. Бироқ қолган жамоаларда ҳам доимо голлари билан фойда келтирган. "Манчестер Юнайтед"га келгани заҳоти у голларни бирин-кетин киритишда давом этмоқда. Жозе ёши бироз каттариб қолганига қарамай, Ибрагимовичга ишонч билдириб, тўғри қилганини кўпчилик энди тушиниб етди.

Ислам Слимани ("Лестер")

Слимани "Лестер"да аввал "Порту"да ажойиб ўйинлар намойиш қилган. Шу сабабли унга "Лестер" жиддий қизиқиш билдирди. Буни қарангки, у АПЛга йўл олганидан кейин, бу ернинг муҳитига тез мослашиб кетди. Жамоанинг асосий таркибидан доимий равишда ўрин олмоқда. Қолаверса, қатор голларни уришда давом этмоқда. Жейми Варди билан ҳужум чизиғида ажойиб тандем ҳосил қилган.

Нолито ("Манчестер Сити")

"Сельта" ҳужумчиси "Манчестер Сити"га келиб, жамоа ҳужумини янада кучайтирди. Нолито АПЛда ҳам қатор голларни уриб қўйди. У ҳужумда Серхио Агуэро билан яхши тандем ҳосил қила олди. Гвардиола бу икки ҳужумчининг хизматидан мунтазам фойдаланиб келмоқда. Улар ҳар қандай жамоа ҳимоясига жиддий талафот келитиришда давом этишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ футболига мослашиб кетган футболчилар хақида