23:15 / 25.10.2016
10 414

«Насаф»га тегишли «Марказий» стадионда реконструкция ишлари бошланди (Фото)

«Насаф»га тегишли «Марказий» стадионда реконструкция ишлари бошланди (Фото)

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси уй учрашувларини Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтказади. Мазкур стадион 2006 йили фойдаланишга топширилган бўлиб, ҳозирги кунда кенг кўламли реконструкция ишлари бошланди.

Реконструкция ишлари босқичма-босқич олиб борилади. Дастлаб футбол майдони ва томошабинлар учун ўриндиқлар янгиланиб, қўшимча секторлар барпо этилади. Стадион секторлари узра айвонлар – томошабинларни қўёш тафти ва ёғингарчиликлардан асрайдиган қилиб, ярим ёпиқ кўринишида барпо этилади.

Реконструкция ишларининг футбол майдонидан бошлангани, янги чимнинг ривожланишига кўпроқ вақт талаб қилинганидадир. Шуниси диққатга сазоворки, “Марказий”да бошланган реконструкция ишларининг ҳажми жуда катта бўлиб, ишлар келаси йилги баҳор фаслида тугалланиши назарда тутилган.

Стадион секторларидаги реконструкция режасига кўра, асосий эътибор футбол ишқибозлари учун кўпроқ қўлайликлар яратиш билан бирга уларнинг хавфсизлигига кўпроқ эътибор берилади. Шунингдек реконструкция давомида стадион ҳудудида бир неча қўшимча бино ва иншоотлар ҳам қурилади.

Шу кеча кундузда “Марказий”даги майдон чими ҳашар йўли билан, Спутник қўрғонида жойлашган ёшлар қароргоҳидаги иккинчи майдонга кўчирилмоқда. Энди ёшлар қароргоҳида ҳам иккита футбол майдони бўлади. Бу ташаббус “Насаф” ПФК бош менеджери – Ш.С.Ярулинга тегишлидир.

Ушбу ҳашарда бир гуруҳ “Насаф” жамоасининг фаол мухлислари ҳам иштирок этишди. Қуйидаги суратларда булар акс эттирилган.

Ўз-ўзидан савол туғилади? “Насаф” жамоаси бу йилги чемпионатнинг қолган учрашувларини қаерда ўтказади? Ҳозирча қолган учрашувлар “Геолог” стадионида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бунга яқин кунларда аниқлик киритилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Насаф»га тегишли «Марказий» стадионда реконструкция ишлари бошланди (Фото)