Тўққиз спортчи, жумладан 2008 йилги Олимпия ўйинларининг олти нафар медалчиси такрорий допинг-намуналари таҳлилидан сўнг четлаштирилди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси сайтида хабар берилган, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Чоршанба куни ХОҚ энг замонавий илмий таҳлил усуллари орқали такрорий текширувда допинг намуналари ижобий натижа берган спортчиларга нисбатан санкция қўллади.
Ўзбекистонлик эркин курашчи Сослан Тигиевда тақиқланган туринабол (4-хлородегидрометилтестостерон) моддаси топилди.
Шунингдек, Олимпиада-2008 медалларидан қозоғистонлик Таймураз Тигиев, украиналик оғир атлетикачи Ольга Коробка, белоруслик оғир атлетикачи Андрей Рыбаков, белоруслик оғир атлетикачи Анастасия Новикова ҳамда россиялик югуриш устаси Екатерина Волковалар маҳрум этилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ХОҚ Пекин ва Лондондаги Олимпия ўйинларида олинган допинг-намуналарини икки маротаба қайта текширувдан ўтказганди. Унинг доирасида 2008 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби Артур Таймазов олтин медалдан маҳрум этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?