18:28 / 12.03.2015
6 254

«Пахтакор» Сергеевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

«Пахтакор» Сергеевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

“Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги Олий лига 1-туридан ўрин олган учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Ўйинни майдон эгалари фаол бошлашди, деб бўлмайди. Суперкубок ўйинида “Локомотив”дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият “Пахтакор”га қаттиқ таъсир қилган кўринади. Бугун жамоанинг ўйини умуман ўхшамади. Шу билан бирга янги мавсум арафасида таркибни жиддий кучайтирган “Олмалиқ” биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилиб, номдор рақибига асло ён босгани йўқ.

Кетма-кет ҳужумлар натижасида “Олмалиқ” учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шавкат Саломовнинг чап қанотдан ошириб берган узатмасини Зоҳир Пиримов чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди. Пиримов – 2015 йилги мавсумдаги илк гол муаллифи бўлганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлимда “Олмалиқ” жамоаси қарши ҳужумга таяниб ўйнади. “Пахтакор” футболчилари рақиб ҳимоя чизиғини ёриб ўтишда анча қийинчиликка дуч келдилар. Аммо охир оқибат Игорь Сергеев ўз ниятига етди. 88-дақиқада тўп ён чизиқдан жарима майдончаси ичига ташлаб берилди. Ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланган Сергеев чап оёқда Хонимқулов дарвозасини ишғол қила олди. Аммо бу ўйиндаги сўнгги гол бўлди.

Шу тариқа учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ўз якунига етди.

Олий лига, 1-тур
"Пахтакор" - "Олмалиқ" — 1:1

Гол: И.Сергеев (88) - З.Пиримов (36)
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, Махарадзе, Козак, Андреев, Каримов, Сергеев
"Олмалиқ": Хонимқулов, Саҳоб Жўраев, Гоголь, Кашкавал, Иномов, Қуттибоев, Омонов, Саломов, Пиримов, Мурзоев, Йованович.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» Сергеевнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди