01:39 / 30.10.2016
6 791

Одил Аҳмедовнинг жамоадоши янги стадионда севган қизининг қўлини сўради

Одил Аҳмедовнинг жамоадоши янги стадионда севган қизининг қўлини сўради

Россиянинг «Краснодар» футбол клуби ҳимоячиси, бразилиялик Налдо жамоанинг янги стадионида севган қизининг қўлини сўради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Kun.uz».

Футболчи Жулианани журналистлар билан интервью баҳонасида стадионга олиб келди. Бироқ бунинг ўрнига футбол майдонида унга турмушга чиқишни таклиф қилди ва қиз бунга розилик берди.

Налдо «Краснодар» сафига 2016 йил ёзида келиб қўшилганди. У жамоа сафида ҳозиргача барча турнирларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, битта тўп киритди.

Маълумот учун, 2013 йилда қурилиши бошланган «Краснодар» стадиони шу йил 9 октябрда Россия терма жамоасининг Коста-Рикага қарши ўйини билан очилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедовнинг жамоадоши янги стадионда севган қизининг қўлини сўради