«Барселона» Месси билан шартномани узайтира олмаслиги мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-11-2016 | 14:21 ZAMIN.UZ / Спорт / 06 Ноябр 2016 года
533

«Барселона» Месси билан шартномани узайтира олмаслиги мумкин

«Барселона» Месси билан шартномани узайтира олмаслиги мумкин

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу жамоа ҳужумчиси Лионель Месси билан янги шартнома имзолаш борасида юзага келган қийинчиликлар ҳақида гапириб ўтди.

Месси билан шартнома 2018 йилгача тузилган ва агар бу шартнома узайтирилмаса, футболчи эркин агентга айланиши мумкин.

Айни вақтда Месси «Барселона»да йилига 48 миллион евро миқдорида маош олмоқда (Солиқлар қиймати чиқариб ташлангач 24 миллион евро).

УЕФА томонидан қўйилган молиявий фэйр-плей талабига кўра, клуб томонидан футболчиларга тўланадиган маблағ ишлаб топилган даромаднинг 65 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим ҳисобланади.

«Биз ҳар қанақасига ҳам янги шартнома имзолай олмймиз. Чунки 65 фоизлик кўрсаткичдан бироз ошиб кетганмиз. Бизда чекланмаган ресурслар йўқ ва бу бизни хавотирга солмоқда.

Қачонки, тўланадиган маош қиймати жуда юқори бўлганда, бу клубнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади», деган Бартомеу As нашрига.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru