Пеле: Криштиану Роналду Лионель Мессидан кучлироқ, келажак эса Неймарга тегишли » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-03-2015 | 21:50 ZAMIN.UZ / Спорт / 13 Март 2015 года
725

Пеле: Криштиану Роналду Лионель Мессидан кучлироқ, келажак эса Неймарга тегишли

Пеле: Криштиану Роналду Лионель Мессидан кучлироқ, келажак эса Неймарга тегишли

Eurosport.ru ресурсининг хабар беришича, уч карра жаҳон чемпиони Пеле Неймар Лионель Мессидан сўнг “Барселона” етакчисига айланиш ва Бразилияга чемпионликни қайтариш салоҳиятига эгалигини айтиб ўтган.

“Мессининг бир неча йиллик устунлигидан сўнг айни пайтда Криштиану биринчи рақамли футболчига айланди, – дейди Пеле L’Uomo Vogue журналига берган интервьюсида, – Лионелнинг ҳам ўз кучли тарафлари бор албатта. Келажак эса Неймарга тегишли. У “Барселона” етакчисига айланиш ва Бразилияга чемпионликни қайтариш салоҳиятига эга”.

Футбол қиролининг фикрича, у замонавий футболда ҳам энг кучли ўйинчилардан бирига айланиши мумкин эди.

“Ишончим комилки, бугунги футболда ҳам муваффақият қозона олишим мумкин эди. Футболчини футболчи қиладиган нарса юқори техника эмас, иқтидор ва садоқатдир. Нимадан афсусдаман? Иккита нарсадан: Олимпия ўйинларида иштирок этмаганимдан ва “Уэмбли”да бирорта учрашув ўтказмаганимдан”, дейди Пеле.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru