Криштиану Роналду янги шартномага кўра йилига 23.6 миллион евро маош олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-11-2016 | 17:21 ZAMIN.UZ / Спорт / 08 Ноябр 2016 года
536

Криштиану Роналду янги шартномага кўра йилига 23.6 миллион евро маош олади

Криштиану Роналду янги шартномага кўра йилига 23.6 миллион евро маош олади

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду янги шартномага имзо чекди. Унга кўра ҳужумчининг маоши ошгани айтилмоқда.

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси «Реал»да йилига 23.6 миллион евро маош олиши лозим. Бу маблағ солиқ қийматидан ташқари кўрсатилган. Шу тариқа Роналду «Реал»даги фаолияти якунига қадар умумий ҳисобда 118 миллион евро даромад қилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Роналду клуб билан 2021 йилга қадар давом этадиган янги шартнома имзолагани хабар қилинган эди. Ҳужумчи тасдиқланмаган маълумотларга кўра шу вақтга қадар йилига 21 миллион евро маош олган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru